Эрон президенти Исроилни бутунлай йўқ қилиш билан таҳдид қилди
Раисий Исроилни ўз мамлакатига ҳужум қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ўз мамлакатига ҳар қандай тажовуз содир бўлса, Исроилни бутунлай йўқ қилиш билан таҳдид этди. Бу ҳақда IRNA хабар берди.
«Агар сионистик режим яна бир бор муқаддас Эрон заминига ҳужум қилишдек хатога йўл қўйса, вазият бошқача бўлади ва бу режимдан ҳеч нарса қоладими-йўқми номаълум», деди Раисий.
Эрон расмийлари Исроил давлатини «сионистик режим» деб атайди.
Президентнинг таъкидлашича, Эрон апрел ойи бошида Суриядаги Эрон консуллиги биносига берилган зарба учун Исроилни ракета зарбаси билан «жазолаган».
14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроил томон 300 га яқин ракета ва дронларни учирди. Бу зарба Эроннинг Дамашқдаги консуллигига қилинган ҳужумга жавоб экани айтилди, бунинг оқибатида эронлик 5 нафар ходим ҳалок бўлган эди.
Исроил мудофаа кучлари Эрон ракеталарининг 99 фоизи уриб туширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024