22:15 / 14.12.2016
5750

Ўзбекистон ва Қозоғистон маслаҳатлашувларида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризация қилинди

Фото: Today.kz

2016 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро-ҳуқуқий департмент директори Арман Исетов бошчилик қилди.

Учрашув чоғида ҳамкорликнинг шартномавий ҳуқуқий асослари инвентаризациясидан ўтказилди, икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматларининг фаолияти тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Top