Жаҳон | 21:34 / 19.12.2016
35815
1 дақиқада ўқилади

Анқарада Россия элчисини отиб кетишди

Фото: Reuters

Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар қилинди.

Телеканал маълумотига кўра, қуролланган шахслар фотокўргазма ўтказилаётган залга бостириб киришган. Ўқотар қуролдан жароҳатланган Карлов оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирча Анқарадаги Россия элчихонаси бу хабарга изоҳ бермаяпти.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова яқин вақт ичида ҳодиса тафсилотлари аниқлашишини айтиб, фақат расмий маълумотларга таянишни сўраган.

Мавзуга оид