19:55 / 19.12.2016
5809

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ҳалабда кузатувчиларни жойлаштириш бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилди

Фото: EPA

БМТ Хавфсизлик Кенгаши душанба куни Ҳалабда халқаро кузатувчиларни жойлаштиришни назарда тутувчи резолюцияни қабул қилди. У Суриянинг ушбу шаҳри шарқий қисмидан тинч аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш жараёнини ўзаро мувофиқлаштиришга мўлжалланган. Ҳужжат Хавфсизлик Кенгашининг барча 15 аъзо-давлати томонидан қўллаб-қувватланди.

Резолюция матнида таъкидланишича, Суриядаги барча томонлар кузатувчиларга вазиятни мониторинг қилиш учун хавфсиз ва ҳеч қандай монеликсиз йўл очиб беришлари керак. Шунингдек, Ҳалабнинг жабрланган туманларига гуманитар ёрдамни етказиб бериш бўйича барча керакли шароитлар яратиш ҳам назарда тутилган. Шу билан бир қаторда “Сурия Араб Республикасининг суверенитети, озодлиги ва ҳудудий яхлитлиги”га амал қилиш кераклиги таъкидланди.

Top