16:00 / 23.12.2016
26301

Путин дунёдаги воқеаларга таъсири ҳақидаги саволга «Кавказ асираси»дан иқтибос келтириб жавоб қайтарди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот анъанавий тарзда пайшанба куни эмас, балки бугун Тошкент вақти билан соат 14.00да, халқаро савдо маркази биносида бошланди.

Россиянинг Туркиядаги Элчиси — Андрей Карловнинг ўлдирилиши катта анжуманнинг бир кунга кечиктирилишига сабаб бўлди.

Путин учрашув залига кириб келиб, журналистлар билан саломлашди ва дарҳол саволларга ўтишни таклиф қилди.

У ВГТРК журналистининг ўзининг дунё сиёсатидаги воқеаларга таъсири, хусусан, АҚШдаги сайловлар ва Brexit воқеасига таъсири хусусидаги саволга ҳазиллашиб жавоб берди.

Путин АҚШдаги сайловларда Демократик партия ўзининг омадсизлигига ташқи омилларни сабаб қилиб кўрсатмоқчи бўлаётганини айтиб ўтган.

«Биз Демпартия президентлик сайловларидагина эмас, сенат учун сайловда ҳам, Конгрессда ҳам ютқазди. Бу ҳам бизнинг, менинг ишимми? Кейин биз XVII асрга оид черков харобалари устида байрам қилдик. Черковни ҳам биз вайрон қилиб чиққан бўламизми?» — деган Путин «Кавказ асираси» фильмидаги иборани эслаб.

Top