17:37 / 04.01.2017
9450

LG ғаройиб симсиз чангютгичларни тақдим этади

Фото: LG

Smart Inverter Motor (СБ) ва Axial Turbo Cyclone (СБ) чангни кучли тортиб олиш ҳамда ишлатишнинг ажойиб қулайлигини таъминлайди

Лас-Вегас, 2017 йил 2 январь. – Лас-Вегасда келаси ҳафтадаги CES® 2017 кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси CordZero (СБ) чангюткичлар янги авлодинини тақдим этади. Улар янада янгиланган CordZero Handstick ва CordZero Canister моделлари билан тақдим этилган ҳамда фойдаланувчиларга    LG AERO SCIENCE вакуумли технологиясини қўллаган ҳолда тозалаш ишларининг янги сифатини ҳис қилиш имконини беради.

Фото: LG
Фото: LG

LG CordZero Handstick: Кучли тортиб олиш ва эргономик фойдаланиш

Янги CordZero Handstick ўзининг Smart Inverter Motor (СБ) узатмаси сабаб юқори даражадаги тортиб олиш кучини таъминлайди. У самолёт двигателидан 16 маротаба тезкор айланади ҳамда 3D турбовентиляторга кучли ҳаво оқимини яратиш имконини беради. 10 йиллик кафолатга эга бўлган Smart Inverter Motor юқори ишлаб чиқариш ва ихчам ҳажмда узоқ муддат фойдаланиш имконини бериб, қувватни чангюткич бошига Power Drive Nozzle (СБ) соплоси орқали етказиб беради. Бундан ташқари Smart Inverter Motor двигатели томонидан яратилувчи Axial Turbo Cyclone (СБ) кучли ҳаво оқимини ташкил қилиб, улар майда чанглардан анча самарали тозалайди. Чангюткичнинг яхшиланган 5-поғонали фильтрация тизими HEPA 13 фильтрини қўллайди. Бу тозалаш ишлари давомида пайдо бўладиган чангни кўпроқ йўқотиш имконини беради. Бундан ташқари, Dual PowerPack (СБ) иккита ечиладиган литий-ионли батареялар чангюткичга қувват олиш учун тўхтамай кўпроқ ишлаш имконини тақдим этади.

2017 йилга мўлжаллаб эргономик яхшиланган LG Cord Zero Handstick телескопик тутқичга эга бўлиб, у баландликни бир маромда ушлаш ҳамда баланд шифтларнинг бурчакларига қадар етиб бориши мумкин. Чувалтиришга қарши технология сочлар ва уй ҳайвонларининг юнглари чўткага чалкашиб кетишидан сақлаб туради. Буларнинг барчаси деворга илинувчи қувватлаш ускунаси билан биргаликда уйни тозалаш ишларини енгиллаштиради.

Фото: LG

 

Фото: LG


 
LG Cord Zero Canister: Уйни беташвиш ва кучли тозалаш

Янги Cord Zero Canister кўплаб янгиланган функциялар билан тақдим этилмоқда. Улар уйни тозалашда қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Smart Inverter Motor ҳаво оқимини Axial Turbo Cyclone ёрдамида кучайтиради ва Power Pack (СБ) 72 Вт литий-ионли аккумулятор ёрдамида кучли тортиб олишни таъминлайди. RoboSense (СБ) 2.0 илғон технологиясида ишловчи чангюткич фойдаланувчи ортидан боради, шунинг учун уни судраб юришга ҳожат йўқ. Cord Zero Canister чангюткичининг тўсиқларни фарқлаш тизими уларни интеллектуал тарзда аниқлаб, олдинда ўрнатилган махсус датчик туфайли уларни четлаб ўтиши мумкин. қурилма шунингдек Power Drive Nozzle кучли соплосига ва US Ergonomics лабораторияси томонидан сертификатланган Opti-balanced Handle (СБ) тутқичига эга. У назоратни кучайтириш ва фойдаланувчининг билаги ҳамда тирсагига тушадиган босимни камайтириш эвазига фойдаланишни енгиллаштиради. Бундан ташқари, CordZero Canister 7 поғонали фильтрация тизими HEPA 14 фильтрини қўллайди. У эса бошқа чангюткичлар тозалай олмаган ультра-митти чанг ва аллергенларни ютиб юборади.

«LG компаниясининг энг илғор вакуумли технологиялари интеграцияси туфайли, бизнинг Cord Zero (СБ) янги маҳсулотларимиз тозалаш сифатини бутунлай ўзгартириб юборади», - дея айтиб ўтди LG Electronics Home Appliance & Air Solutions Company компанияси президенти Дахюн Сонг. «Cord Zero янги серияси бизнинг энг функционал маиший техника ишлаб чиқишга бўлган содиқлигимизни истеъмолчиларга ўзлари истаган қулайликни тақдим этиш орқали кўрсатиб беради».

# # #
* Boeing 747’даги дақиқасига 7000 маротаба айланувчи Rolls-Royce RB211 двигатели билан дақиқасига 115 000 маротаба айланувчи Smart Inverter Motor’нинг солиштирилиш

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top