LG Electronics биринчи телевизор ишлаб чиқарувчилардан биридир. LG Electronics биринчи марта 1966 йилда Корея бозорига ўз ишланмасини тақдим этди — 19 дюймли оқ-қора экранли телевизорни(BD-191). Компания ўз технологияларини такомиллаштириш устида ишлашда тўхтамай, ҳар сафар ўз мижозларига қулайлик ва завқ бағишлайди. 2019 йилда LG телевизорлари дунёда биринчи бўлиб Истеъмолчилар технологиялари ассоциацияси (CТА) томонидан белгиланган стандартлардан ошиб кетди ва NanoCell телевизорларини жорий этиш билан янги авлод маҳсулотига асос солди.

NanoCell - бу LG компаниясининг махсус ишлаб чиқилган LED дисплей технологияси. Тахминан бир нанометр ўлчамдаги заррачалар экраннинг тепасида тўпланади ва хира рангларни филтрлашга ёрдам беради. Бундай филтрлаш шовқин ва бузилишларсиз тоза ва ёрқин тасвирни ҳосил қилиш имконини беради. Ўзбекистон бозорида 8К ва 4К рухсатли NanoCell телевизорлари мавжуд.

4К¹ NanoCell серияли телевизорлари 8 миллион пикселдан иборат бўлиб, бошқа телевизорларга қараганда аниқроқ ва батафсил тасвирларни² тақдим этади. LG NanoCell 4К телевизорлари а7 Gen3 процессорини ўзида мужассам этган бўлиб, у тасвир ва овоз сифатини янада яхшилаш учун илғор чуқур ўрганиш алгоритмларини қўллаш орқали унумдорликни оширади. Тасвир ва товуш манбаларини яхшилаш орқали машинани ўрганишга асосланган учинчи авлод а7 процессори таъсирчан визуал ва овозни тақдим этади. Процессор видео шовқинини бартараф қилади ва янада жонли ранглар ва контраст ҳосил қилади. FXD пикселлар сонига эга тасвирлар кенгайтирилади ва 4К'га яқин сифатда ижро этилади.

Фото: LG

8К модели 65NANO966PA LG NanoCell TV тахминан 33 миллион пикселни ўз ичига олади ва кўрилганда у максимал реализм ва тасвир тафсилотларини беради. Ушбу модел, шунингдек, ҳар бир телевизор кўриш тажрибасини ёқимли қилиш учун тасвир ва овоз сифатини автоматик равишда созлайдиган янги авлод а9 Gen3 8К смарт процессор билан жиҳозланган.

NanoCell инновацион хусусиятларга қўшимча равишда эстетик дизайни билан ҳам эътиборни тортади. Телевизор эгасининг илтимосига биноан расм сифатида деворга ўрнатилиши мумкин³, бу бўш жойни нафислик ва қулайлик билан тўлдиради. Кун давомида фойдаланувчи кам қувват режимида ўзининг севимли расмини акс эттириши, кечқурун эса севимли филмлари ёки ўйинларини томоша қилишдан завқланиши мумкин.

Фото: LG

LG'нинг NanoCell серияли телевизорлари қулай кўриш тажрибаси учун рангларнинг мутлақ аниқлигини таъминлайди. Маълумки, LED дисплейлар бурчакдан қаралганда рангларни бузади ва ҳақиқий рангларни кўриш учун сиз марказда ўтиришингиз керак. LD муҳандислари бу муаммони NanoCell⁴ технологиясини ишлаб чиқиш орқали ҳал қилишди, фойдаланувчининг телевизорга нисбатан қаерда ўтирганидан қатъий назар тасвирнинг тўғри бўлишини таъминлайди. NanoCell телевизорлари хонанинг исталган жойидан бир хил сифатли ва жонли тасвирни⁵ тақдим этади, такомиллаштирилган HDP ва Dolby технологиялари эса фойдаланувчига ҳақиқий томоша завқини таъминлайди.