21:08 / 23.01.2017
11805

Стефан Приснер: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси БМТ тизими учун янгиликдир

Маълумки, 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси дастурига старт берилди. Унда давлат ҳукумати органлари ҳамда ижтимоий ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, эксперт ва журналистлар билан бир қаторда хориж дипломатик корпуслар вакиллари ҳам иштирок этишди. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Стефан Приснер ушбу медиаҳафталик борасида ўз фикрини баён этди. 

"Ўйлашимча, янги стратегияга асосланган медиаҳафталикнинг ташкил этилиши жуда муҳим ва қадрли ташаббусдир. Мазкур тадбирни ташкил қилишда қатнашган барча инсонлар миннатдорчилик билдиришга арзийди. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, стратегия мамлакатнинг келгуси 5 йилдаги мақсадларини белгилаб беради ва мақсадга эришиш ҳамда ресурслар билан таъминлашда асос бўлиб хизмат қилади. Биз ушбу стратегиянинг деталларини кўриб чиқишимиз керак, чунки бу БМТ тизими учун янгиликдир. Давлатнинг 5 устувор йўналишини батафсил ўрганиб, уни мамлакат билан ҳамкорликни янада яхшилашда қўллашимиз мумкин бўлади. Мен уларнинг барчаси муҳим ва таҳсинга сазовор деб ҳисоблайман. Шунингдек медианинг муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдим, бу жуда қадрли", - деди Стефан Приснер. 

Top