11:53 / 03.02.2017
35631

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлигига қайта сайланди

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон гимнастика федерациясининг президентлигига қайта сайланди. Ташкилотнинг ҳисобот конференциясида унинг яна 4 йил давомида шу лавозимда фаолият олиб бориши маълум қилинди.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Лола Каримова-Тиллаевага бу борада Руслан Мустаев вице-президент сифатида ёрдам беради.

Маълумот учун, Лола Каримова-Тилляева раҳбарлигидаги Ўзбекистон гимнастика федерацияси 2005 йилда ташкил этилганди. Янги гимнастика федерацияси илгари мустақил равишда фаолият юритиб келган 5 та гимнастика федерацияларини бирлаштириш натижасида ташкил топган. У ўз ичига бадиий ва спорт гимнастикаси, трамполин, акробатика ва умумий гимнастикани қамраб олган.

Top