15:47 / 07.02.2017
6413

“Продэкспо-2017”да ўзбекистонлик экспортчилар 20 миллион долларлик шартнома имзолашди

Россия пойтахти Москва шаҳрида 24-Озиқ-овқат саноати ва шарбатлар ярмаркаси бошланди. 6-10 февраль кунлари давом этадиган мазкур кўргазмада дунёнинг 57 давлатидан 2000 га яқин компания иштирок этмоқда.Унда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тасарруфидаги “MARWIN BRANDS” МЧЖ,  “KOLBERG” МЧЖ, “Агромир” ҚК, “Интерсок” ҚК, “Gold Dried Fruits Export” МЧЖ, “MAVIS GLOBAL” МЧЖ, “Class Food Servis” МЧЖ ва “Vazira Biznes” МЧЖ корхоналари ўз маҳсулотлари билан қатнашишмоқда. 

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси ишбилармонлари манфаатларини ўзида ифода этган мамлакатимиз озиқ-овқат салоҳияти миллий стенди ҳам тақдим этилган.

Ярмарка ишининг биринчи кунида  “Ўзбекозиқоватхолдинг” ХК ва “Гарден” МЧЖ тижорат компанияси билан ўтказилган музокаралар якунига кўра, қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган қайта ишланган, зудлик билан музлатилган ва қуритилган  мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

 «Продэкспо-2017» Халқаро кўргазмаси доирасида экспорт шартномалари тузиш ишлари давом этмоқда.

 

Top