13:23 / 16.02.2017
10499

Шойгу: “АҚШнинг куч позициясидан мулоқот ўрнатмоқчи бўлаётгани ҳеч қандай натижа келтирмайди”

Фото: ТАСC

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Пентагон билан ҳамкорликни тиклашга тайёр эканини маълум қилди. Бироқ унинг сўзларига кўра, куч нуқтаи назаридан мулоқотни ўрнатиш ҳеч қандай истиқболга эга эмас, деб хабар берди ТАСС.

«Биз Пентагон билан ҳамкорликни тиклашга тайёрмиз. Бироқ Россияга нисбатан куч нуқтаи назаридан мулоқотни ўрнатишга ҳаракат қилиш ҳеч қандай натижа бермайди. Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимовнинг америкалик ҳамкасби Жозеф Данфорд билан учрашувида Пентагон позициясига аниқлик киритилиши мумкин», - дея маълум қилди Шойгу.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Россия билан «куч позицияси ёрдамида» музокаралар олиб бориш лозимлигини маълум қилганди. Мэттиснинг таъкидлашича, АҚШ «совуқ урушнинг энг ғурбатли кунларида ҳам» ҳамкорлик ва ўзаро зиддиятларни бартараф этиш учун сиёсий йўлакларни очиқ ҳолда сақлаб турибди.

Top