20:40 / 02.03.2017
5321

ДНК негизидаги илк компьютер яратилди

Манчестер университети мутахассислари ДНК негизида ҳисоблаш тизимини яратишди. Мутахассислар дезоксирибонуклеин кислотани (ДНК) ҳаётни дастурлаш тили сифатида қараб, унинг ёрдамида маълумотлар массивига ишлов бериш  мумкинлиги исботлашди.

Тадқиқот муаллифи Росс Кингнинг таъкидлашича, ДНК организмда кўплаб буйруқларни ишлаб чиқаради. У сочларни ўсишга мажбур қилади ёки лейкоцитларга инфекцияга ҳужум қилишни буюради. Агар ДНК бу амалларни бажара олса, унда уни бошқа маълумотларни ишлашда ҳам қўллаш мумкин.  

Кинг Тьюрингнинг детерминаллашмаган универсал машинасини яратди. Назарий жиҳатдан бу қурилма исталган масалани ҳал қила олади. Қурилманинг унумдорлиги экспоненциал равишда ошади, шу сабабли у кучлилиги бўйича квант компьютерларини ортда қолдиради, оддий компьютерларни эса айтмаса ҳам бўлади. 

Кинг қурилманинг ишлашини шундай тасвирлайди. Агар оддий компьютер иккита йўл айрилиш жойида турса, у йўллардан бирини танлаши керак. Агар танлов хато бўлса, унда ортга қайтиб, 2-йўлдан бориш керак бўлади.

ДНК-компьютерда тўғри ечим тезроқ топилади, чунки тизим бирданига иккита йўлдан боради. Квант компьютерлари ҳам агар тизимлар симметрик бўлса иккита йўлдан бир вақтда бора олади. 

Бундай ДНК-тизимни бутун дунё олимлари йиллаб қидирганлар. Албатта, бундай даражадаги тижорий қурилмалар ўнлаб йиллардан кейин пайдо бўлади, бироқ улар томон энг муҳим қадам ташланди.

ДНК-компьютерларнинг мавжуд тизимлардан устунлиги шундаки, кислота занжирлари кўпроқ ҳисоб-китобларни бажариш учун ўзларини нусхалаб, ўсишлари мумкин. 

Анъанавий тизимлар эса ҳисоблаш ядролари сони билан чекланган.

ДНК-компьютерларнинг квант компьютерлардан ҳам устунлиги бор. Квант тизимлари иши ўта тезкор параллел ҳисоб-китоблар учун анчагина техник мураккабликларни назарда тутади. Тадқиқотчилар ДНК-компьютерларда бундай чекловларни аниқлашмаган.

Top