14:50 / 03.03.2017
10971

Ажойиб манзара: Британияликлар шимолий қутб ёғдусининг сурат ва видеолари билан бўлишишди

Англия ва Шотландия шимоли аҳолиси чоршанба куни кечқурун қутб ёғдусини кўриш бахтига эга бўлишди. Маҳаллий аҳоли бу ғайриоддий табиий манзарани сурат ва видеоларга муҳрлади. Ижтимоий тармоқларда қутб ёғдусининг суратлари ва видеолари жойлаштирилди. 

Роликлардан бири Нортамберленд графлигидаги Алмоут қишлоғида олинган. 

Aurora Borealis ёки қутб ёғдуси атмосферанинг устки қатламларида магнит зарядли заррачалар ва қуёш шамолининг ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлади. Уларни кўпинча Скандинавияда, айниқса Норвегияда кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, улар баъзан нисбатан жанубдаги ҳудудларга ҳам "етиб боради". 

Февраль ойида Рединг университети профессори Майкл Оуэнс BBC'га берган интервьюсида тез орада қуёшнинг циклик фаолияти 300 йил ичидаги минимал кўрсаткичларни қайд этиш эҳтимоли билдирган. Бу келгусида Буюк Британияда қутб ёғдуси камроқ кўринишидан далолат беради. 

Top