22:40 / 04.03.2017
8326

“Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси”нинг номи ўзгарди – янги вазифалар белгиланди

“Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилоти номи “Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси” номига ўзгарди.

Янги ташкилот жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Унинг асосий вазифасига мамлакат ҳудудида виртуал спортни оммалаштириш, ривожлантириш, виртуал спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, “Кибер Футбол” виртуал спорт турини ривожлантириш киради.

Маълумот ўрнида: кибер футбол бўйича ассоциация жаҳонда илк бор Ўзбекистонда ташкил этилган. Мазкур ассоциация илк бор Киберспорт бўйича жаҳон чемпионати – ESWCда муносиб иштирок этган. 2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон футбол федерацияси Ассоциациянинг янги лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва жаҳонда илк бор Профессионал кибер футбол лигаси – РCFL ўз фаолиятини бошлади.

Top