Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон виртуал спорт ва кибер футбол федерацияси фан клублар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон виртуал спорт ва кибер футбол федерацияси ташкил этилганидан кундан бошлаб ўз мақсади сифатида – киберспорт ва ҳақиқий спортни ривожлантиришни белгилаб олган. 2016 йилда ташкил этилган федерация UCFGA (Uzbekistan Cyber Football Games Association) номига эга бўлган бўлиб, асосий эътиборини виртуал футболни ривожлантириш ва ҳақиқий футболни қўллаб-қувватлашга қаратди. Ассоциация катта ютуқларга ва ўзининг кўплаб мақсадларига эришди.
Улар орасида: Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланиш. UFF (Uzbekistan Football Federation) аъзолиги таркибига кириш, UzReport телеканалида киберфутболга бағишланган биринчи телевизион дастур - Cyber Football’ни яратиш, Ўзбекистон футбол клублари билан ҳамкорлик ҳақида шартномалар имзолаш, дунёдаги биринчи профессионал киберфутбол лигаси – PCFL’ни яратиш, Ўзбекистонда биринчи профессионал киберспорт аренаси - UZ Arena’ни очиш кабилар бор.
2017 йилда Ассоциация Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан UVSCF (Uzbekistan Virtual Sport and Cyber Football Federation) деб расман қайта номланди.
Федерация шунингдек, ўз қаторига фан-клубларни ҳам қабул қила бошлади. UVSCF’га биринчи бўлиб кирган фан клубга эса Барселона клуби фан клуби - Барсамания айланди. Кейинчалик Реал Мадрид, Манчестер Юнайтед, Ливерпуль ва Бавария ( Мадридиста, Манкунианс Редс, Скаузерс УЗ ва Мюнхен Старс) клублари фан клублари билан ҳам Федерация аъзолиги қаторига кириш бўйича келишувлар имзоланди.
8 апрель куни UZ Arena’да UVSCF ва Мюнхен Старс фан клуби ўртасидаги ҳамкорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Кимда ким Федерация каналига аъзо бўлишни истаса мархамат:
https://telegram.me/UVSCF
Федерация рўйхатидан ўтган каналлар:
Barcelona: @Barcamaniauz
Real Madrid: @madridistauzbekistanuz, @uzrealmadridcom
Liverpool: @scousers_uzb
Bavaria: @uzarenafcbayernfanclub
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:21 / 20.02.2026