10:03 / 07.03.2017
5191

Ироқ хавфсизлик кучлари Мўсулдаги энг асосий ҳукумат биносини ўз назоратига қайтарди

Фото: Getty Images

Ироқ хавфсизлик кучлари Мўсулдаги асосий ҳукумат биносини ИШИД жангариларидан озод қилди. Бу ҳақда Reuters Ироқ ИИВ нуфузли бўлинмаси вакилига асосан хабар берди.

Хабар қилинишича, тез ҳаракатланиш гуруҳи Мўсулнинг Найнава вилояти ҳукумати биноси, шунингдек унга ёндош бўлган мажмуа биноларини қаттиқ ҳужум ёрдамида эгаллаган.  

Бўлинма вакилининг сўзларига кўра, ҳужум вақтида ўнлаб террорчилар ўлдирилган.

Агентлик маълумотига кўра, маъмурий бинони қўлга киритиш Ироқ ҳукумат қўшинларининг Мўсулдаги амалиётида навбатдаги муҳим қадамдан дарак беради - улар жангариларга ҳужум қилиш учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган объектларни қўлга киритишди.

Top