11:51 / 07.03.2017
6722

Пентагон Манбижда АҚШ кучлари нима учун жойлаштирилганини маълум қилди

АҚШ Суриянинг Манбиж тумани ҳудудида ўз қўшинларини жойлаштирди. Бундан кўзланган мақсад, ИШИДдан бошқа гуруҳларга ҳужум қилинишига йўл қўймасликдир, деган Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис.

"Биз халқаро коалиция таркибидаги Америка кучларини Манбиж ҳудудига жойлаштириш бўйича ошкора ҳаракатларни амалга оширдик. Бу ушбу туманда олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар доирасида ИШИДдан бошқа ҳар қандай гуруҳга ҳужум қилишга имкон бермайди", — деган Дэвис. 

Top