Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик йигит Суриядаги жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди
17 ёшида яширин йўллар орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Сирожиддин Шокиров жанг майдонида ўлдирилгани аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Сирожиддин Шокиров 1997 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Суриядаги террорчилар сафига қўшилган.
2015 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.
У Қозоғистон орқали Туркияга борган. У ердан яширин йўллар орқали Сурияга ўтган ва ИШИДга қўшилган, унинг таркибида амалий ўқув машғулотларини ўтаган. Жангарилик ҳаракатларида қатнашиб вафот этган.
"Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни асло эътиборсиз қолдирманг, ижтимоий тармоқлар орқали кимлар билан алоқада бўлишини, қайси саҳифаларни кузатиб боришини доимо назорат қилинг! Огоҳ бўлинг, фарзандингиз ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўйманг!" - дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026