11:34 / 07.03.2017
6703

Вазир: АҚШ айрим мамлакатларда Америка визасини олувчилар текширилишига қизиқмоқда

Фото: Fotolia

Дунёнинг қатор мамлакатларида Америка визасини олмоқчи бўлган фуқароларни текшириш ҳолати мавжудлиги АҚШнинг ташвишланишига сабаб бўлмоқда. Америка ички хавфсизлик вазири Жон Келли шундай баёнот берган.

"13-14 мамлакатда жуда ҳам тортишувли текширишлар жараёни мавжуд", — деган вазир CNN телекомпаниясига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, "булар фақатгина мусулмон мамлакатлари ёки Яқин Шарқ давлатлари эмас".

Келли Дональд Трампнинг янги иммиграция фармонида 6 мамлакат фуқароларига Америкага вақтинча кириш тақиқлангани борасида фикрини билдириб, бу рўйхат янгиланмаслигини тахмин қилган. "Аммо, шундай мамлакатлар борки, биз улардан маълумотларни тақдим этишда яхшироқ ҳамкорлик қилишни сўраймиз", — деган Келли. 

ИХВ раҳбарининг қайд эишича, Трампнинг янги фармони мусулмонларга қарши мазмунга эга эмас. Унинг таъкидлашича, "дунёда 1,7 млрд мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган 50га яқин мамлакат бор". Бироқ, унинг сўзларига кўра, янги фармонга улардан фақат 6 давлат киритилган. 

Top