13:33 / 21.03.2017
8270

Дубайда енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при: Ўзбекистон вакиллари қандай қатнашмоқда?

Жорий йилнинг 20-26 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзолари - енгил атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича Семенова Наталья 2 ўринни (кумуш) эгаллаган бўлса, Султонов Элбек 14.30 см. натижа билан 3 ўринга (бронза) эга чиқди.

Мазкур мусобақада ҳамюртларимиз яна ядро улоқтириш, найза улоқтириш ва диск отиш баҳсларида ҳам иштирок этадилар.

Маълумот учун, ушбу Гран-прида 50га яқин давлатдан келган 400дан ортиқ спортчилар куч синашмоқда.

 

Top