Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун қарийб 550 млн доллар сарфлайди
16 апрел куни БААда сўнгги 75 йилдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилган, айниқса Дубай бундан катта зарар кўрган эди.
БАА ҳукумати сўнгги ёмғирлар пайтида турар-жой биноларига етказилган зарарни қоплаш учун тахминан 544,6 миллион доллар (2 миллиард дирҳам) ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Дубай амири Муҳаммад бин Рашид Ол-Мактум маълум қилди.
«Вазирлар қўмитасига жараённи назорат қилиш, уй-жойларга етказилган зарарни ҳисоблаб чиқиш ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда товон пулини тўлаш топширилди», деди у.
Шайх Муҳаммаднинг айтишича, экстремал об-ҳаво «ўта жиддий бўлди» ва сув тошқини оқибатларидан сабоқ чиқариш лозим. Унинг сўзларига кўра, фавқулодда хизматлар кучли сув тошқини билан боғлиқ 200 мингдан ортиқ қўнғироқларни қабул қилган.
16 апрел куни БААда сўнгги 75 йилдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди, айниқса Дубай бундан катта зарар кўрди. Сув тошқини оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди.
Кучли ёғингарчилик туфайли асосий магистраллар ва Дубай аэропортидаги учиш-қўниш йўлаги сув остида қолди. Оқибатда 2 мингга яқин рейс кечиктирилган эди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
10:54 / 26.06.2026
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
18:00 / 19.06.2026