08:06 / 24.03.2017
5798

Украина ва Беларусь президентлари сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар

Фото:RIA

Украина ва Беларусь президентлари Пётр Порошенко ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Порошенко матбуот хизмати хабар берди.

Икки давлат етакчиси савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Украина-Беларусь ҳукуматлараро комиссияси келишувларининг тўлиқ  амалга оширилиши муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. 

"Давлат етакчилари барча босқичларда сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Президент Лукашенко Украинанинг Беларусда янги элчиси тайинлангани билан қутлади", дейилган хабарда.

Top