18:07 / 25.03.2017
14672

Европа кенгаши раҳбари Европа иттифоқи қандай ҳолатда парчаланиб кетиши мумкинлигини айтди

Европа иттифоқи ажралмас бўлади ёки у тамоман парчаланиб кетади. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск шанба, 25 март куни Италия пойтахтида Рим келишувининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ЕИ саммити очилиши вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.

“Ажралмас Европа – бу бюрократия модели эмас. Бу умумий қадриятлар ва демократик стандартлар йиғиндиси», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек унинг қўшимча қилишича, ҳозир норози бўлиш ёки “Европани турли тезликлардан ҳимоя қилиш” вақти эмас. 

Дональд Туск

Европанинг “турли тезликлар” ғояси ЕИ ичида ҳамжамиятга турли даражада интеграцияланган давлатларнинг ўзаро биргаликда яшаши имкониятидир. Бундай ғоя Германия, Италия, Франция ва Испания томонидан қўллаб-қувватланади, бироқ Шарқий Европанинг қатор давлатларида норозилик уйғотган.

Ҳозирги юбилей саммити Буюк Британиясиз ўтмоқда. 2016 йилнинг 23 июнь куни британияликлар ярмидан кўпи мамлакатнинг ЕИдан чиқиши учун овоз берди.

Top