Тошкент вилояти жиноят-қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берди.
Хабарга кўра подполковник Саидкарим Алимов Ҳамидхўжаевич Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — жиноят-қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Аввалроқ Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Андижон ва Наманган вилоятлари ЙҲХБга янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.