10:56 / 04.04.2017
30590

Миллий бренд. «YaSha!» – Ҳаёт мағзини чақиб яша!

Ўзбекистонда янги бренд ўз маҳсулотини ишлаб чиқара бошлади. Асл Бухоро шўрданаги “YaSha!” бренди истеъмолчиларнинг кенг қатламига мўлжалланган. Маҳсулот Бухоро вилоятининг ўзида ишлаб чиқарилади ҳамда таркиби ўрик данаклари ва йодланган туздан иборат.

Маълумки, шўрданакда бошқа маҳсулотларда деярли учрамайдиган қатор витаминлар бор. Шунингдек, ўрик мағзида минераллардан темир, фосфор, калий, натрий, магний мавжуд. Агар мағиз ширин бўлса, бу унда ўрик мойи кўп эканидан далолат. Ўрик мағзи саратонни олдини олишидан ташқари, юракни ҳам қувватга тўлдиради. Қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади, кўриш қобилиятини яхшилайди. 

Янги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нафақат ички бозорда харидорларга таклиф қилинмоқда, балки экспортга чиқарилиши ҳам режалаштирилган. Уни Ўзбекистоннинг ўзига хос миллий маҳсулотларини севиб истеъмол қилувчилар катта қизиқиш билан олиши тайин.

“YaSha!” бренди ўз олдига Ўзбекистон миллий маҳсулотларини жаҳон бозорида янада кенгроқ тарғиб қилиш, Бухоронинг ўзига хос жиҳатларидан маҳсулотнинг шу тури орқали кенг хабардор этиш ва бу орқали юртимизга сайёҳлар оқимини ошириш каби мақсадларни қўйган.

Бундан ташқари, бренд маҳсулоти ўзгача тарзда қадоқланган. Бундай ўзгача қадоқни кўрган ҳар қандай харидор маҳсулотни харид қилишга ошиқиши аниқ. 

Маълумот учун, маҳсулотни улгуржи нархларда тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан сотиб олишингиз мумкин. Янги миллий маҳсулотни биринчилардан бўлиб харид қилиб, баҳо беринг!

Маҳсулот сертификатланган, барча тегишли текширувлардан ўтказилган.

Мурожаат учун телефонлар:+998 71-232-23-84 ва +998 93 511-23-20

“YaSha!” – Ҳаёт яхши! Мағзини чақиб яшаш янада яхши!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top