Бухорода 50 дан ортиқ одам овқатдан заҳарланди
Ҳодиса Бухоро туманида ўтказилган тўй маросимида юз берган

Фото: Freepik
Бухоро вилоятида ўтказилган тўй маросимида 50 дан ошиқ одам овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йил 12 апрел куни соат 22:00 ларда Бухоро туман марказий шифохонасига қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва умумий ҳолсизлик билан беморлар мурожаат қила бошлаган.
Анамнезда барча беморлар Бухоро туманида жойлашган тўйхонада овқат истеъмол қилиш натижасида ушбу шикоятлар келиб чиққанини билдиришган.
Зудлик билан Бухоро туман марказий шифохонасига барча врачлар сафарбар этилган. Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам тегишли мутахассислар жалб этилди ва мурожаат қилганлар тўлиқ кўрикдан ўтказилган.
Барча беморларга “Ўткир диарея, гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган ва тегишли инфузион терапия бошланган.
Бухоро туман марказий шифохонасига кеч соат 03:00 га қадар жами 16 нафар бемор (4 нафар болалар, 12 нафар катта ёшдагилар) мурожаат қилган.
Бундан ташқари, Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага ҳам худди юқоридаги шикоятлар билан жами 37 нафар бемор (9 нафар бола ва 28 нафар катталар) мурожаат қилган.
Уларга ҳам “Ўткир диарея, гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилиб, юқори малакали мутахассислар томонидан консултация ўтказилиб, инфузион терапия бошланган.
13 апрел эрталаб соат 09:00 ҳолатида Бухоро туманида даволанаётган 11 нафар бемор ва Вобкент туманидан даволанаётган 32 нафар беморнинг аҳволи яхшиланиб, қониқарли аҳволда уйига жавоб берилган.
Қайд этилишича, қолган беморлар ҳам аҳволи яхшилангач уйига жавоб берилади. Тиббиёт бригадалари томонидан тўйда қатнашган меҳмонлар аҳволи ҳудудлар кесимида назоратга олинган.
“Ҳурматли фуқаролар, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига эътиборингизни кучайтиришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

21:10 / 01.04.2025
Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди

18:36 / 31.03.2025
Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

10:55 / 27.03.2025