22:24 / 07.04.2017
11094

Татаристон муфтийси ва имомлари Петербург метросидаги терактда жабрланганлар учун қон топширишди

7 апрелда Татаристон муфтийси Камил Самигуллин бошчилигида Татаристон мусулмонлар идорасининг вакиллари Санкт-Петербург метросидаги портлашда жабрланганларга қон топшириш акциясида иштирок этишди. Бу ҳақда мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди. 

"Татар уммати шу тариқа Санкт-Петербург аҳолисини маънан қўллаб-қувватлашини изҳор қилди ва "Мусулмонлар қон тўкмайдилар" деб таъкидлайди. Донорлик акциясининг асосий ғояси шундан иборат бўлди", дейилди хабарда.  

"Ислом қон донори бўлишни тақиқлаймайди, чунки биз одамлар ҳаёти ва соғлиғини қутқариш ишига ўз ҳиссамизни қўшамиз. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: "Кимки бир жонни ўлимдан сақлаб қолса, у гўё ҳамма одамларни ўлимдан сақлаб қолган бўлур", деб таъкидлаб ўтди Самигуллин.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдаги портлашда 13 киши ҳалок бўлган, 50 дан кўпроқ киши жароҳат олган.

6 апрелда Россиянинг кўплаб шаҳарларида теракт қурбонлари хотирасини ёд этиш ва террорчиликка қарши курашда бирдамликни билдириш учун минглаб одамлар тўпландилар. Хотира кечалари Владивосток, Кемерово, Тюмень, Уфа, Черкесск, Астрахань, Тамбов, Санкт-Петербург ва Москвада бўлиб ўтди. 8 апрелда шундай акциялар Россиянинг яна ўнлаб шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Top