Татаристонда ўсмирлар ҳарбий-саноат комплексидаги ишларга жалб этилиши мумкин
Татаристонда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни, шу жумладан мудофаа корхоналарида ишга жойлашишини соддалаштирадиган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқилди.
Татаристон ҳукумати 14 ёшдан бошлаб имкон қадар кўпроқ ёшлар ва ўсмирларни ишга, жумладан, мудофаа корхоналарига жалб қилмоқчи, деб ёзади 15 апрел, душанба куни «Коммерсант» газетаси.
Журналистлар ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича янги ҳудудий дастур асосида шундай хулосага келди. Ҳозир у коррупцияга қарши экспертизадан ўтмоқда, деб ёзади нашр. «Илгари Республика Давлат кенгаши Меҳнат кодексига 16 ёшдан ошган ўсмирларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда ишлашга рухсат берувчи тузатиш лойиҳасини тайёрлаган», деб эслатади «Коммерсант».
Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича янги дастур 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни иш билан таъминлашни соддалаштириш ҳамда «ижтимоий хавфли вазиятдаги оилалар»дан бўлган вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиши режалаштирилган. Ҳужжатнинг алоҳида бандларида «35 ёшгача бўлган ёшларни қишлоқ хўжалигида ва ҳарбий-саноат комплекси корхоналарида иш билан таъминлашга кўмаклашиш» ҳақида сўз боради, деб таъкидлайди «Коммерсант». Шунингдек, Татаристонда «Узоқ Шарқ ва Арктиканинг устувор ҳудудларига ёшларнинг меҳнат ҳаракатчанлигини рағбатлантириш бўйича ахборот кампанияси» ўтказилади.
Татаристонда коллеж ўқувчиларининг дронларни йиғиши
2023 йил июл ойида «Протокол» нашри ва «РЗВРТ» YouTube-канали қўшма суриштирувни эълон қилди, унда Татаристондаги «Алабуга» махсус иқтисодий зонасида «Алабуга Политех» коллежининг вояга етмаган ўқувчилари Shahed дронларини йиғишга, шу жумладан, ишлашдан бош тортганлик учун жарималар ва ўқишдан четлатиш билан таҳдид қилиш орқали жалб қилингани айтилади. Аввало, манбаларга кўра, гап мактабнинг 9-синфидан кейин коллежга ўқишга кирган 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 24.10.2024
Татаристон Ўзбекистонда қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтиради
07:30 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
17:06 / 29.09.2024
Татаристонда оғир автоҳалокатга учраган Ўзбекистон фуқароси ва унинг онаси ватанга қайтарилди
10:15 / 03.09.2024