11:59 / 20.04.2017
9207

Видеоселекторда маҳаллийлаштириш лойиҳалари вақтида бажарилмаётгани учун қатор раҳбарлар танқид қилинди

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор компаниялар раҳбарлари маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширмагани учун қаттиқ танқид қилинди. ЎзА хабарига кўра, мажлисда рақобатбардош ва импорт ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалалари кўтарилган

«Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни раҳбари М.Дўстмуродов, «Ўзелтехсаноат» акциядорлик компанияси раҳбари Ф.Боқиев, «Ўзагротехсаноатхолдинг» холдинг компанияси раиси Н.Отажонов, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси раиси О.Рустамов ва «Ўзмонтажмахсусқурилиш» акциядорлик компанияси раҳбари А.Шодиев маҳаллийлаштириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни таъминламаётгани учун қаттиқ танқид қилинди.

Иқтисодиёт вазирлигига маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни янада рағбатлантириш мақсадида Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантиришда ёндашувларни танқидий қайта кўриб чиқиш ва 2018 йилдан Дастурга мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш таклиф этилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхати асосида янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини киритиш ҳақида огоҳлантирувчи механизмни жорий этиш топширилди.

Top