19:36 / 21.04.2017
5103

Абдулазиз Комилов президентнинг Хитойга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

21 апрель куни ШҲТ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Остона шаҳрида Хитой Халқ Республикаси ТИВ раҳбари Ван И билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, вазирлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга бўлажак ташрифи ҳамда Ўзбекистон делегациясининг Пекинда ўтказиладиган «Битта камар, битта йўл» халқаро форумидаги иштирокига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишган.

Top