20:02 / 21.04.2017
9907

Биринчи чоракда Тошкент ИИББнинг 402 ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ички ишлар идоралари ходимлари орасида тартиб-интизомни кучайтириш ишларига жиддий эътибор берилмоқда. 2017 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида Тошкент шаҳар ИИББнинг 402 нафар ходимига нисбатан интизомий чоралар қўлланилган бўлса, 9 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда маълум қилинди. 

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун 12 нафар ички ишлар ходими маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 7 нафар ходим йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни содир этган. 

Top