00:35 / 22.04.2017
4913

Оқ уйда Трамп ва БМТ бош котиби ўртасида илк учрашув бўлиб ўтди

Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўртасида илк учрашув бўлиб ўтди.

БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистларга музокаралар сермазмун ўтганини маълум қилди.

"Бош котиб ва президент яқин орада яна учрашишга келишиб олдилар. Бош котибнинг фикрича, Трамп БМТ ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни мазмунли муҳокама қилган", деб айтди Дюжаррик.

Дюжаррик музокаралар "10-15 дақиқа" давом этганини айтган, бироқ етакчилар қандай мавзуларда суҳбатлашишганини маълум қилмаган.

Айни вақтда Гутерриш Вашингтонда расмий сафар билан қолмоқда. Гутерриш Трамп билан учрашишдан олдин унинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер билан учрашган.

Top