18:57 / 24.04.2017
17221

Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчилар ушланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Кун.uz’га 2017 йил 17-23 апрель кунлари бир ҳафта давомида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди.

2017 йил 11 апрель куни соат 03-00 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Н.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда С.Н. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Р.Ш. ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган «ЛАСЕТТИ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 21 апрель куни ушланган.

2017 йил 21 апрель куни эса соат 01-00 ларда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган А.М.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда А.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Н.Д. ўз бошқарувидаги «ИСУЗУ» русумли автобусида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.

2017 йил 21 апрель куни соат 01-30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган И.Ш.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда И.Ш. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти, Қизилтепа туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Б. ўз бошқарувидаги «КамАЗ-5410» русумли юк автомобилида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

2017 йил 22 апрель куни соат 23-30 ларда, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Пастдарғом туманида яшаган, 1981 йилда туғилган У.М.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда У.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Х.Б. ишонч қоғозисиз бошқарувида бўлган, бир манзилда яшовчи отасига тегишли «НЕКСИЯ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 23 апрель куни ушланган.

2017 йил 17 апрель куни соат 03-00 ларда, Тошкент вилояти, Пскент тумани ҳудудида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Бўка туманида яшаган, 1979 йилда туғилган А.Д.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда А.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Қибрай туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган С.А. ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган «МАТИЗ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 23 апрель куни ушланган.

2017 йил 13 апрель куни соат 02-45 ларда, Фарғона вилояти, Бағдод тумани ҳудудида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Бағдод туманида яшаган, 1989 йилда туғилган У.С.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда У.С. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Боғдод туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.М. ўз бошқарувидаги «НЕКСИЯ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 23 апрель куни ушланган.

2017 йил 23 апрель куни соат 00-20 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган П.Т.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда П.Т. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Тошкент шаҳар, Олмазор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган М.Р. ўз бошқарувидаги «ДАМАС» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.

Top