Жаҳон | 18:09 / 25.05.2024
7255
1 дақиқада ўқилади

Россияда юз берган «авария»да 5 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ҳайдовчи тезликни ошириши оқибатида автомобил йўлдан чиқиб кетган.

Фото: Тюмен вилояти йўл полицияси

Россиядаги Аромашево-Вагай йўлининг 18-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида беш киши жабрланди.

Тюмен вилояти йўл полицияси 25 май куни KIA автомобили ариққа сирғалиб кетиб, ағдарилганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли ҳайдовчи тезликни меъёридан оширган.

Ҳодиса оқибатида 3 ва 5 ёшли икки бола, 30 ва 32 ёшли йўловчилар билан ҳайдовчининг ўзи жабрланган.

Таъкидланишича, жабрланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Сургутдан Россия чегараси томон йўл олган. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид