12:18 / 29.04.2017
5049

НАТО бош котиби: “Корея ярим оролидаги вазиятни ҳал қилишга альянсни жалб қилиш муҳокама этилмаяпти”

Корея ярим оролидаги муаммони ҳал қилишга НАТОни жалб қилиш борасида муҳокамалар олиб борилмаяпти. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг Welt am Sonntag газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

"Ўтган ҳафта Оқ уйда кўп вақт ўтказдим ва шуни ишонч билан айтишим мумкинки, НАТОнинг Шимолий Кореяга нисбатан ўрни ҳақида ҳеч қандай муҳокамалар йўқ", - деган у.

Аввалроқ КХДР Пхёнан-Намдо вилоятидан баллистик ракетани учиргани ҳамда синов муваффақиятсиз якун топгани ҳақида хабар бергандик

Top