18:37 / 01.05.2017
6037

Ҳаво кемалари бортларида Beeline‘дан роуминг тақдим этувчи авиалиниялар рўйхати кенгайди

Фото: Beeline

Энг йирик алоқа оператори Beeline ҳаво кемалари бортида роуминг хизматларини тақдим этадиган авиалиниялар рўйхати кенгайгани ҳақида хабар берди. 

Ушбу хизмат Beeline ва AeroMobile Британия оператори билан ҳамкорликда тақдим этилади. Beeline‘дан роуминг қуйидаги авиалиниялар бортида амал қилади:

- Airberlin 
A330-200, A319, A320, A330 самолётларида
- AirSerbia
A319, A320 самолётларида
- Alitalia
A330-200 самолётларида
- CATHAY PACIFIC
A350-900 самолётларида
- EUROWINGS
A330 самолётларида
- Kuwait Airways
B777-300ER самолётларида
- Malindo Air
B737-900 самолётларида
- SWISS
B777, A330 самолётларида
- TURKISH AIRLINES
B777-300ER самолётларида

Янги қўшилган авиалиниялардан ташқари Beeline роуминги қуйидаги авиакомпаниялар самолётларида ҳам мавжуд: Transaero, British Airways, Air France, Lufthansa, KLM, SAS, Emirates, Virgin Atlantic, Qatar Airways, Etihad Airways, Singapore Airlines, Aer Lingus вa Eva Air.  Авиакомпаниялар рўйҳати доимий равишда кенгайиб бормоқда. 

Самолёт бортида роумингдан фойдаланиш жуда осон: учиб, юксакликка етгандан сўнг Beeline SIM-картасига эга бўлган уяли восита автоматик равишда, ёки мустақил ёқиш орқали Aeromobile тармоғига уланади. Абонент оператордан саломлашув хабарини олади. Ундан кейин телефондан қўнғироқ қилиш, SMS юбориш ва Интернетга чиқиш учун фойдаланиш мумкин. 

Top