Beeline Uzbekistan «Bee Generation»нинг 16-мавсуми учун аризалар қабул қилишни бошлангани ҳақида хабар беради. Ушбу стажировка дастури талабаларга ўз фаолиятини халқаро компанияда бошлаш ва бизнеснинг турли соҳаларида қимматли иш тажрибасига эга бўлиш имкониятини беради.

Bee Generation IT, Digital-технологиялар, молия, маркетинг, мижозлар тажрибаси, B2C ва B2B савдолари, HR, PR ва юридик йўналиш каби турли соҳаларни қамраб олади. Интенсив амалиёт дастури доирасида олий таълим муассасаларининг талабалари digital-операторнинг бизнес жараёнларига шўнғиш, реал лойиҳаларда иштирок этиш, реал муаммоларнинг ечимини топиш ва Ўзбекистон телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлади. Дастур профессионал кўникмаларни ривожлантириш, қизиқарли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мутахассислар ва соҳа раҳбарлари билан алоқа ўрнатиш имкониятига қаратилган.

Bee Generation дастури мавжуд бўлган даврда 300 дан ортиқ талаба амалиёт ўтаган ва уларнинг 40% дан ортиғи компанияда иш ўрнини муваффақиятли эгаллаган. Бу ҳам талабалар учун, ҳам компаниянинг ўзи учун дастурнинг юқори самарадорлиги ва аҳамиятлилигидан далолат беради.

«Beeline Uzbekistan стажировкаси ёш мутахассислар учун муваффақиятли карьера сари илк қадам босиш, қимматли иш тажрибасига эга бўлиш ва касбий маҳоратини кенгайтириш имкониятидир. Бизга қўшилинг ва Ўзбекистон телекоммуникация соҳасининг келажагини шакллантираётган жамоанинг бир қисмига айланинг!» — дея улашади София Гайнутдинова, Beeline Uzbekistan ходимлар, ташкилий ривожланиш ва маъмурий қўллаб-қувватлаш директори.

Bee Generation дастурида иштирок этиш учун аризалар компаниянинг расмий сайтида 18 апрелгача қабул қилинади. Бу ёш мутахассислар учун ўз фаолиятини муваффақиятли ва халқаро компанияда бошлаш, соҳа мутахассисларидан қимматли тажриба ва билим олиш учун ноёб имкониятдир.

Bee Generation амалиёт дастури ҳақида тафсилотларни digital-оператор сайтидан билинг.

 ***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.