18:44 / 02.05.2017
7973

Жасурбек Латипов Осиё чемпионатидаги ғалабали иштирокини давом эттирди

Фото: Kun.uz

Маълумки, шу кунларда Тошкент шаҳри бокс бўйича 29-Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган жанглар тобора қизғин палласига кириб келаяпти. Боксчилар саралангани сари бўлаётган куч синашишлар шиддатли тус олмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон терма жамоасининг 52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган аъзоси Жасурбек Латипов ўз вазн тоифасида Осиёда биринчи рақамли бўлган қирғизистонлик Усеналиев Озодга қарши рингга кўтарилиб, 2 май кунги кечки баҳсларни бошлаб берди. 

Жангнинг учинчи раунддида қирғизистонлик боксчи жароҳат олгани сабабли, рефери шифокорлар билан маслаҳатлашгач, ўйинни тўхтатишга қарор қилди. Ҳакамлар қарорига кўра, тажрибали рақибига қарши муносиб жанг олиб борган Ўзбекистон чемпионига ғолибликни беришга қарор қилишди. 

Top