11:23 / 11.05.2017
11869

Тошкентда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бошланди

Фото: ЎзА

10 май куни Тошкент шаҳрида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ўнинчи Республика ярмаркаси бошланди.

Ярмарка Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни яратишга кўмак беради.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, ярмаркада 500 га яқин инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар бешта анъанавий йўналиш – саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, ахборот технологиялари, фан ҳамда таълим бўйича тақдим этилган.

Top