13:17 / 17.05.2017
15330

Дунё бўйлаб ҳар куни неча нафар ўсмир ҳаётдан кўз юмиши маълум қилинди

Фото: Anadolu

Ҳар йили дунё бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ ўсмирлар олдини олиш мумкин бўлган сабабларга кўра ҳалок бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сешанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилди.

Шу тариқа ҳар куни дунёда кўрсатилган сабаблар туфайли камида уч минг ўсмир ҳаётдан кўз юмади.

Масалан, 2015 йилда 10-19 ёшда бўлган ўсмирлар ўлимига асосан ЙТҲ сабаб бўлган, улар натижасида 115 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлганди. Ўлимларнинг бошқа сабаблари орасида пастки нафас олиш йўллари инфекцияси ва ўз жонига суиқасд қилиш бор.

Ўсмирлар ўртасидаги ўлим ҳолатининг учдан икки қисми Жануби-Шарқий Осиё ва Африкада қайд этилган.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўсмирлар ўлимини олдини олишда соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ вазиятни яхшилаш жуда муҳим.

Top