17:07 / 22.05.2017
6376

Чортоқда давлат маблағини талон-торож қилган маҳалла раиси ва котиби жавобгарликка тортилди

Фото: weather-forecast.com

Қаҳҳор Эрматов ва Носир Қувонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Чортоқ туманидаги МФЙлардан бирида раис ва котиб бўлиб ишлашарди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси. 

Уларда билим етишмадими ёки бошқа сабаб бормиди, мансабдор шахс бўла туриб, республикамиздаги кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам таъминлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда, 8 та ҳолатда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга 3 млн. 738 минг сўм, 5 та ҳолатда эса 2 ёшгача бола тарбияси билан банд бўлган, ишламаётган оналарга 5 млн. 423 минг сўм нафақа пули ноқонуний тўлаб юборилишига сабабчи бўлишди. Натижада 2015 йил август ойидан 2016 йилнинг март ойигача бўлган даврда жами 9 млн. 160 минг сўм бюджет маблағи растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, раис билан котиб суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди.

Top