Республиканинг турли ҳудудларидаги МФЙ биноларида ҳар куни соат 7:30 да маҳалла раиси ва ходимлар томонидан давлат мадҳияси айтилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’нинг бир нечта манбалари маълум қилган.
Айтишларича, бу талаб бўйича бирор бир ёзма кўрсатма йўқ, топшириқ “юқоридан” оғзаки берилган. Топшириқ билан бирга унинг ижроси юзасидан давлат мадҳияси ижро этилгани акс этган видеолавҳани ҳар куни тузилманинг юқори бўғинларига ҳисобот сифатида топшириш (Telegram мессенжери орқали) талаби ҳам қўйилган.


“Масъулларнинг бу топшириғини шунчаки кўзбўямачилик, тўғрироғи “галочка” учун қилинган иш дейиш мумкин. Сабаби, республикада ўнг мингга яқин маҳалла бор. Ҳар куни шунча маҳаллада мадҳия айтилдими ёки йўқлигини текшириб ўтириш, улар ташлаган видеолавҳаларни тинглаб кўриш деярли имконсиз. Қолаверса, айрим маҳаллаларимиз ҳудудида анча катта, МФЙ биноси ва раиснинг уйи орасидаги масофа бир неча километрни ташкил қилади. Бу ёши катта маҳалла раисларига ноқулайлик туғдиряпти, камига меҳнат қонунчилиги бузилишига ҳам сабаб бўляпти” дейди Kun.uz мухбири билан гаплашган, исмини ошкор қилишни истамаган маҳалла раиси.
Топшириқдан сўнг республиканинг барча ҳудудларида унинг ижроси талаб қилина бошланган. Масалан, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги МФЙларда иш бошланишидан олдин давлат мадҳияси айтиляпти. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берган. Унда таъкидланишича, туманидаги барча 64 та МФЙда маҳалла бешлиги кунлик фаолиятини давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошламоқда.


Мадҳия ижроси билан боғлиқ бу топшириқ “Ўзбекистон республикаси давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунга зид бўлиши мумкин.
Қонуннинг 3-моддасига кўра, давлат мадҳияси қуйидаги ҳолатларда ижро этилади:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг;















