08:59 / 26.05.2017
42647

Трамп яна бир можарога аралашиб қолди, бу сафар Черногория бош вазири “жабр” кўрди (видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО янги бош қароргоҳини кўздан кечириш чоғида Черногория бош вазири Душко Марковични бир чеккага суриб ташлади.

CNBC телеканали журналисти Стив Копак ўз твиттерида ҳодиса тасвирланган видеони эълон қилди.

«Трамп гуруҳ олдига чиқиб олиш учун НАТОнинг бошқа бир етакчисини шунчаки итариб ташладими?», - дея ёзган у.

ТАСС’нинг Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсерга асосан хабар беришича, Трамп бу ишни қўшма фотосурат учун аввалдан тасдиқланган схемага риоя этиш мақсадида қилган. Спайсер журналистларга бу борада ортиқча изоҳ беришни истамади.

«Мен видеони кўрмадим», - деди у.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Трамп яхшироқ жойга эга бўлиш учун буни қилмаган.

Top