«Биз ваъдамизни бажармадик» — НАТО бош котиби Киевга келди
У ростгўй бўлишини айтди ва Украинага янги ваъдалар берди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 29 апрел куни Киевга ташриф буюрди. Кенг кўламли уруш бошланганидан буён у бунинг Украинага учинчи бор келишидир. Бу ташриф олдиндан анонс қилинмаганди.
Украина президенти офиси хабар қилишича, музокаралар чоғида Йенс Столтенберг ва Володимир Зеленский «Россия тажовузини қайтариш йўллари, Украинанинг НАТО билан келгусидаги ҳамкорлиги ҳамда кучларни бирлаштириш имкониятлари» муҳокама этилган.
Учрашув якунларига кўра улар биргаликда матбуот анжумани ўтказишган. Унда Столтенберг ғарб қуроллари етказиб берилиши ҳамда Киевнинг Шимолий Атлантика алянсига қўшилиши масалаларида шов-шувли баёнотлар бермаган.
Зеленский Россия армияси Украина ғарб қуролларини кутаётган вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётганидан огоҳлантириб, шунинг учун «таъминотдаги оперативлик том маънода фронт барқарорлаштирилишини англатиши»ни айтган. «155-калибрли артиллерия, узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа, биринчи навбатда „Пэтриот“ тизимлари. Булар ҳамкорларимизда бор бўлган қуроллар ва ҳозирда шу ерда, Украинада Россиянинг террорчилик амбицияларини йўқ қилиш устида ишлаш керак. Россия армияси келгусидаги ҳужум ҳаракатларига тайёргарлик кўрмоқда. Ва биз иттифоқчиларимиз билан Россия юришини барбод қилишимиз лозим», — деган Украина президенти.
У «қанчадир [ҳарбий ёрдам] аллақачон кела бошлагани», аммо ҳозирча бу «армияни тўлдириш ва бригадаларни тўлиқ қуроллантириш учун» етарли эмаслигини қўшимча қилган.
НАТО бош котиби бунга жавобан Украинанинг ҳамкорлари қурол етказиб беришда кечикаётганини тан олган. «Мен президент Зеленский ва Олий Рада билан ростгўй бўламан, НАТО бўйича иттифоқчилар сўнгги ойлар давомида берилган ваъдаларни бажара олмади. Қўшма Штатлар пакетни келишишга олти ой вақт сарфлади, Европадаги иттифоқчилар эса биз ваъда қилган ўқ-дориларни етказиб бермади. Аммо ҳозир ишончим комилки, барчаси ўзгаради», — дея Столтенбергдан иқтибос келтирган «РБК-Украина».
Шунингдек, НАТО бош котиби Володимир Зеленскийни алянснинг июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитига таклиф этган. Шу билан бирга, у Киев мазкур саммитда алянсга аъзолик учун расмий таклиф олиши мумкинлигига шубҳа билдирган.
«Бу қарорни қабул қилиш учун бизга барча иттифоқчиларнинг розилиги керак, кўпчилик бўлиши етарли эмас, консенсус керак, яъни барча 32 аъзонинг розилиги. Ва июлдаги саммитга қадар шундай келишувга эриша олишимизга кўзим етмаяпти. Аммо мен ҳисоблайманки, биз Украинани аъзоликка янада яқинлаштираётганимизни ва Украина бизга имкон қадар тез фурсатда тўлақонли аъзо сифатида қўшилишини хоҳлашимизни намойиш этамиз», — дея Столтенбергнинг сўзларини келтиради «Украинская правда».
«Вақти келганда Украина дарҳол НАТО аъзосига айланади. Украина байроғи НАТО штаб-квартирасида ҳилпирай бошлайдиган кунни интиқлик билан кутаман», — деган у.
Украина президенти Володимир Зеленский 2022 йил 30 сентябрда мамлакат НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо қилиниши учун ариза топширганди. Киев буни Россиянинг Украинага босқини билан асослаган. НАТОнинг 2023 йил июлида Вилнюсда ўтказилган саммитида алянс иштирокчилари Украинани расман таклиф қилмаган, аммо ушбу мамлакат ҳарбий-сиёсий блокка кириш жараёнини осонлаштиришга рози бўлишганди. Бундан ташқари, «Катта еттилик» аъзолари эса Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги баёнотни қабул қилишганди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
14:53
«Эртага телевизорни томоша қилиш қизиқ бўлади». Трамп инаугурацияси арафасида чиқиш қилди
09:54 / 19.01.2025
Россия армияси баллистик ракеталар билан Киевга зарба берди — фотолар
21:29 / 18.01.2025
Украинада собиқ депутат давлатга хиёнатда айбланмоқда
08:40 / 18.01.2025