22:48 / 06.06.2017
12400

Қатар миллий валютаси курси 2009 йилдан кейинги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди

Бир қатор араб давлатлари Қатар билан алоқаларни узганларидан кейин мамлакатда  иқтисодий вазият ёмонлашишидан хавотир сабабли Қатар миллий валютаси – Қатар риалининг фьючерс бозорларида курси 2009 йилдан кейинги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 6 июнда Қатарда банклараро валюта бозорида бир АҚШ доллари 3,6470 риалдан сотилган. Қатар марказий банки бир долларга 3,64 риал курсини белгилади ва Қатар валютасини айирбошлаш шу қиймат атрофида ўзгариб турибди.

Top