"Дунё" хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида таълим соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ва Education Above All жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш муҳимлигини таъкидлади.
Музокаралар якунида Ўзбекистонда "яшил" таълим, иқлим ўзгариши, инклюзив таълим каби ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
















