14:50 / 07.06.2017
12758

Гризманн терма жамоа йиғинида Варанни ЕЧЛ ғолиблиги билан табриклашдан бош тортди

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни Франция терма жамоаси ва «Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варанни Европа чемпионлар лигасидаги ғалабаси билан табриклашдан бош тортгани учун танқид остига олишди.

Goal.com манбаси берган хабарга кўра, Гризманн Франция терма жамоаси йиғинлари чоғида Вараннинг қўлини сиқиб табриклаб қўйишни истамаган.

Терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам футболчиларни стол атрофига тўплаган: «Энди Рафа билан бирга бутун бошли таркиб тўлиқ бўлди. Учинчи марта бундай нуфузли турнирда ғалаба қозонганинг билан табриклаймиз», дея гапирган. Шундан сўнг футболчилар олқишлар буни қарши олган, бироқ Гризманн уларга қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финалида «Атлетико» «Реал»га икки ўйин натижасига кўра, 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Top