Гризманн «Атлетико»га қайтди, де Йонг «Барса»га ўтди
«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн собиқ жамоасига қайтди.

«Атлетико» 30 ёшли французни 10 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олди. Мадрид клубида ижарани яна бир йилга узайтириш ёки футболчини 40 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.
Гризманн 2014-2019 йиллар оралиғида «Атлетико»да ўйнаб, барча турнирлар доирасида 257та баҳсда 133та гол урган. 2019 йил ёзида эса 120 млн евро эвазига «Барселона»га ўтганди.
Ҳужумчи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида Ла Лигада 36та ўйин ўтказиб, 13та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, «Барса» «Севилья» ҳужумчиси Люк де Йонгни бир мавсумга ижарага олди. «Кўк-анорранглилар»да нидерландиялик 31 ёшли форвардни сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.
Де Йонг бу мавсумда Ла Лигада бирорта ўйин ўтказмади, ўтган мавсумда эса 34та баҳсда 4та гол урган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади

14:52 / 10.02.2025
«Атлетико Мадрид» Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади

13:19 / 26.03.2023
Янгиланаётган Франция ва Испанияда муаммо йўқ. Евро-2024 саралашида тур якунлари

02:30 / 14.04.2022