18:00 / 11.06.2017
6829

Испаниянинг 26 провинцияси иссиқлик туфайли юқори даражали хавфдан огоҳлантирилди

Фото: РИА "Новости"

Испания Давлат метеорология агентлиги (Aemet) иссиқлик туфайли юқори даражали хавфдан огоҳлантирди. 

Aemet маълумотларига кўра, якшанба куни мамлакатнинг тўққиз автоном жамиятида хавфнинг "сариқ" даражаси эълон қилинган. Агентлик 12 ва 13 июнь кунлари Кастилия-Ла-Манча, Эстремадура ва Андалусияда "оловранг" (фавқулодда юқори) даражасини эълон қилган. 

Манбага кўра, баъзи провинциялардаги максимал ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши мумкин.

Top