22:17 / 26.06.2017
7132

АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди

АҚШ олий суди президент Дональд Трампга аксарият аҳолиси мумсулмонлардан иборат бўлган 6 та давлат (Эрон, Яман, Ливия, Сомали ва Судан) фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаш ҳақидаги фармонини қисман жорий қилишга рухсат берди.

Суд қарорига кўра, у ёки бу гуруҳ фуқароларнинг киришини тақиқлаш америкаликлар ҳуқуқларига путур етказмайди ва шу сабабли президент томондан киритилиши мумкин. АҚШ фуқаролари билан бирор алоқа эга бўлган, "тақиқланган" давлатлар фуқаролари бундан истиснодир. Суд қарори вақтинчалик бўлиб, иш октябрда тўлиқ кўриб чиқилади ва шу вақтгача фармон амалда бўлади. 

Трамп мусулмонларга нисбатан муносабати ёмонликда айбланиб келади. Унинг қабул қилган биринчи ҳужжатларидан бири ислом дини етакчи ҳисобланган 7 та давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқловчи аксилммиграция қонуни бўлган. 

Трамп иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш ҳақидаги иккинчи фармонни 6 март куни имзолаган. Бу фармон 6 та мусулмон давлати фуқароларига АҚШга киришни 90 кунга тақиқлаши ва қочқинларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатиши керак эди. Бу фармоннинг кучга киришини Гавайи штати суди блоклаган.  

Top